Миллат менталитети ҳақида гапирганда адашишга ҳаққимиз йўқ...
Иккинчи жаҳон уруши миллионлаб инсонлар бошига кулфат келтирди. Аммо улар орасида мен эшитган уч аёл борки, бу мушфиқалар мусибатини ҳеч бир мезон билан ўлчаб бўлмайди. Беларуслик Анастасия Кубрянова, америкалик Силлен ва ўзбекистонлик Зулфия Зокирова. Беш фарзандини урушга кузатиб, кетма-кет қора хат олган уч она...
Иккинчи жаҳон уруши миллионлаб инсонлар бошига кулфат келтирди. Аммо улар орасида мен эшитган уч аёл борки, бу мушфиқалар мусибатини ҳеч бир мезон билан ўлчаб бўлмайди. Беларуслик Анастасия Кубрянова, америкалик Силлен ва ўзбекистонлик Зулфия Зокирова. Беш фарзандини урушга кузатиб, кетма-кет қора хат олган уч она...
“Илҳақ” фильмини кўзда ёш билан кўрмаган томошабин бўлмади. Зулфия ая – кўзи йўлга тикилган, умрининг сўнгига қадар ўзидан ҳам ғариброқ беш келинга далда бериб, ичи зардобга тўлса-да, сиртига чиқармаган, чиқаролмаган, ирода, матонатнинг ҳақиқий тимсоли. Ўзбек онасига қўйилган ҳайкал.
Фильм томошаси давомида шу каби фикрлар кўнглимдан ўтди.
Бир вақтлар Самарқанд шаҳридаги мотамсаро она ҳайкалини илк бор зиёрат қилганимда бир мавҳумлик мени қийнарди. Бу сиймо учун прототип вазифасини ўтаган аёл ким бўлганикин? Бола эдим, англамаган эканман. “Илҳақ” орқали саволимга жавоб топгандек бўлдим. Аввало, фильмнинг ютуғи шунда. Ижодий жамоа Иккинчи жаҳон уруши даври ўзбек аёллари тимсолини очиб бера олган.
Армонсиз тарих бўлмайди, дейишади. Ҳақиқат. Афсуски, Зулфия ая ҳақида жуда кеч билдик. Бу ҳақида маълумотлар тарих китобларимизда, дарсликларга нега киритилмади? Ҳаётлик чоғида етарли иззат-ҳурмат, эътибор топдими?
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Алиназар Эгамназаровнинг айтишича, 1980 йил Беларусга сафари давомида ҳалок бўлган Холматовлар ҳақида маълумотга эга бўлган экан. Орадан яна 40 йил вақт ўтибди. Нима учун ушбу оила ҳақида романлар яратилмади, деган армонлар ҳам йўқ эмас.
Фильм камчилигу ютуқлари билан халқимиз қаҳрамонлигини тарихга муҳрлади. Шу каби асарлар, фидойи инсонларимизнинг ибратли ҳаёти, армонлари, орзулари ҳақидаги фильмлар орқали яқин тарихдаги боболаримиз, момоларимиз матонати, жасорати ҳақида дунёга ўз сўзимизни айтишимиз керак.
Аммо картинада айрим жузъий камчиликлар ҳам бор.
Қорахат олган аёллар томонидан почтачининг сазойи қилиниши лавҳасини эсланг. Тўғри, шу каби ҳолатлар кузатилгани рост. Дарвоқе, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг “Икки эшик ораси” романида ҳам бундай манзара мавжуд. Аммо ушбу ҳолатга қайта-қайта мурожаат қилиниши, соқов почтачининг қайта-қайта изтиробга солиниши қаҳрамонни (халқ) меров, нодон, адолатсиз қилиб кўрсатиши мумкин. Гап бир миллат менталитети устида бораётганда шу каби кўз илғамас, аммо янглиш тасаввур уйғотиши мумкин бўлган ишоралардан эҳтиёт бўлиш керак, назаримизда.
Фильмнинг энг катта ютуғи, таъбир жоиз бўлса, унинг номида ҳам намоён бўлган – Илҳақ!
Ўзбек тилида бу сўз истеъмолда кам қўлланилади. Аммо кутиш, интизор бўлишнинг энг олий шаклини фақат шу сўз ифодалай олиши ҳам ҳақиқат. Зотан, беш фарзандини урушга кузатган, уларни қайта кўрмаган ОНА руҳияти, ички кечинмаларини бундан ортиқ ном билан ифодалаб бўлмасди.
1944 йил АҚШнинг Айова штатида яшаган Силлен оиласи кетма-кет беш ўғлидан қорахат олади. Президент Рузвельт мактуб ёзиб, онага таъзия билдиради. Ушбу мусибат давлат раҳбари сифатида унинг ҳам фожиаси эканини билдиради. Кўп ўтмай АҚШда қонун қабул қилинади. Унга кўра, ҳарбий ҳаракатларга жалб этилган аскар ҳалок бўлса, унинг бошқа оила аъзоларини урушга олиш амалиётига чек қўйилади. Урушда бўлса, ортига қайтарилади.
Афсуски, собиқ тузум бу масалада ҳам Зулфия онага, эҳтимол у каби ўнлаб оналарга адолатсизлик қилган экан. Унга ўша СССР раҳбари тугул, ақалли ҳарбий комиссариятдан бир парча юпанч хати келмаган...