Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллат маънавиятининг икки қаноти
10:53 / 2026-02-13

Буюк мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги ҳамда улуғ саркарда ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 543 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.

Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳамда “Адолат” СДП ҳамкорлигида ўтказилган адабий-маърифий анжуман ҳам икки буюк аждодларимизнинг бой адабий ва илмий меросини чуқур ўрганиш ва ёш авлодга тарғиб этишга қаратилди.

Тадбирда партия Сиёсий Кенгаши раҳбарияти, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция депутатлари, навоийшунос ва бобуршунос олимлар, Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, университет профессор-ўқитувчилари, талабалар қатнашди.  

Қайд этилганидек, Навоий тафаккур мактаби, адолат ва инсонпарварлик тимсоли, миллат руҳиятининг юксак чўққиси сифатида таърифланади. Бобур эса юксак давлатчилик маданияти, матонат ва зукколик намунасини ўзида мужассам этган шахсдир. Уларнинг адабий меросида тараннум этилган эзгулик, адолат, меҳр-оқибат ва илмга муҳаббат ғоялари асрлар оша аҳамиятини йўқотмай келмоқда.  

Университетда Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк аждодларимиз меросини ўрганиш ва тарғиб этиш, икки аллома ҳаёти ва ижодига бағишланган илмий анжуманлар, давра суҳбатлари, адабий кечалар мунтазам ўтказиб келинаётгани айтиб ўтилди.  

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Абдукамол Раҳмонов икки мутафаккирнинг жаҳон цивилизациясига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида тўхталди.

— Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур — нафақат адабиётимиз, балки миллий давлатчилигимиз ва маънавий қиёфамизнинг асосчилари. Уларнинг асарларида илгари сурилган “Адолат — давлат ва жамият таянчи” деган тамойил бугун биз барпо этаётган Янги Ўзбекистоннинг стратегик мақсадларига тўла мос келади. Глобаллашув ва мафкуравий курашлар кескинлашган бугунги даврда ушбу бебаҳо мерос биз учун маънавий қалқон, тўғри йўлни кўрсатувчи маёқ вазифасини ўтайди, — деди Абдукамол Раҳмонов.

Маърифий учрашув давомида қуйи палата депутати Шуҳрат Якубов, Халқаро “Алишер Навоий” кўкрак нишони соҳиби Мансур Юнус ҳамда таниқли шоир Насрулло Эргаш томонидан икки аллома ижодининг ўзига хос қирралари, уларнинг ҳуқуқий ва сиёсий қарашлари ҳақида мазмунли ва илмий асосланган маърузалар қилинди.  

Шунингдек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли актриса Дилноза Кубаева ифодасида жаранг сочган ғазал намуналари ҳамда устазода санъаткор Азиз Ражабий ижро этган миллий қўшиқлар тадбирга ўзгача шукуҳ ва руҳий кўтаринкилик бағишлади.

М.Комилова, ЎзА