ФОТОРЕПОРТАЖ
Жорий йилнинг 18-19 январь кунлари “Биз бахтли боламиз” лойиҳаси асосида Фарғона шаҳрида ўтказилган “Соз олами” номли халқаро танловда 3-болалар мусиқа ва санъат мактабининг 22 нафар ўқувчиси фаол иштирок этиб, 1 та Гран при, 4 та 1-ўрин, 5 та 2-ўрин, 11 та 3-ўринни қўлга киритдилар.
Ўтган йилнинг сўнгида эса пойтахтимизда бўлиб ўтган Шермат Ёрматов номидаги кўп жанрли халқаро кўрик-танловда ҳам мазкур санъат мактабининг бир гуруҳ ўқувчилари ғолиблар қаторида бўлган эдилар. Куни кеча ана шу иқтидорли ўғил-қизлар ва уларнинг ота-оналари, устозлари иштирокида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққанлар она Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга садоқат руҳида тарбияланаётган, мурғак юрагида китобга ошнолик, санъатга меҳр, миллий қўшиқчилигимизга ҳурмат, изланувчанлик фазилатлари шаклланаётган ўғил-қизлар, шубҳасиз, миллат келажагининг яратувчилари экани алоҳида таъкидланди.
[gallery-21528]
Фарғона шаҳридаги 3-болалар мусиқа ва санъат мактаби директори, Ўзбекистон халқ ҳофизи Илҳомжон Иброҳимов томонидан ғолиблар ҳамда уларнинг устозларига диплом ва сертификатлар топширилди.
Айни кунда бу ерда тўққиз йўналишда 256 нафар ўқувчи таълим олмоқда.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА