Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллат ифтихори
12:35 / 2025-11-14

Наманганда Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси томонидан “Бир эл, бир Ватан, бир байроқ” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда эътироф этилганидек, ўзида жуда катта маъно-мазмунни мужассам этган, юксак дид ва маҳорат билан пухта ишланган, бутун Ўзбекистон аҳлининг асрий орзу-истакларини, ғайрат ва шижоати, халқимизга хос меҳмондўстлик, аждодлар ёди ҳамда миллат ғурурини акс эттирган байроғимиз сайёрамиздаги барча мамлакатларнинг давлат рамзлари орасида алоҳида ҳурмат ва эҳтиромга сазовор. 

Тадбирда Наманган давлат университети доценти, тарих фанлари номзоди, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, республика “Маърифат” тарғиботчилари жамияти аъзоси Бахтиёр Исҳоқов миллий байроғимиз тарихий аҳамияти, унинг давлат мустақиллиги ва миллий бирдамлик рамзи сифатидаги улкан қиймати ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА