Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Миллат фидойилари” китоб-альбоми тақдимоти
15:07 / 2025-10-23

ФОТОРЕПОРТАЖ

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари тасарруфидаги Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейида Ватанимиз мустақиллиги, тинчлиги ва халқимиз осойишталиги йўлида жон фидо қилган мард ўғлонлар хотирасига бағишланган “Миллат фидойилари” номли китоб-альбомининг тақдимоти бўлиб ўтди.  

“Миллат фидойилари” асари Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мудофаа вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида тайёрланган бўлиб, унда юрт ҳимояси йўлида ҳалок бўлган 23 нафар аскар ва зобит ҳақида ҳикоя қилинади. Китоб-альбомда юрт қаҳрамонларининг болалиги, хизмат йўли, жасорати ва хотирасини абадийлаштиришга хизмат қиладиган хотира лавҳалари ўрин олган.  

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Тўхтасин Арслонов, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева сўз олиб, курсантларга Ватан ҳимояси ва мустақиллигимизни мустаҳкамлаш йўлида жон фидо қилган баҳодир ўғлонларнинг ҳаёти ва матонати ҳақида сўзлаб берди. Бу асар ёшларда Ватанга муҳаббат, жасорат ва масъулият туйғуларини тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Шунингдек, ҳарбий хизматчилар учун бу китоб руҳий-маънавий қувват манбаи экани қайд этилди.

[gallery-25883]

Маросим якунида “Миллат фидойилари” китоб-альбоми ҳарбий-академик лицей кутубхонасига совға қилинди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА