Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Миллат фидойилари” – абадиятга муҳрланган хотира
18:36 / 2025-10-22

ФОТОРЕПОРТАЖ

Шарқий ҳарбий округ Маънавият ва маърифат марказида “Миллат фидойилари” китоб-альбоми тақдимоти бўлиб ўтди. Унда округ қўшинлари қўмондонлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими вакиллари қатнашди.

“Миллат фидойилари” – Ватан тинчлиги ва осойишталигини сақлаш йўлида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар хотирасини абадийлаштириш мақсадида тайёрланган китобдир. Мазкур асар Мудофаа вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси ҳамда “Аждодлар изидан” ҳарбий-тарихий жамияти ҳамкорлигида нашр этилди.

[gallery-25864]

Китоб-альбомда Ёзувчилар уюшмаси аъзолари томонидан ёзилган шеърлар, ҳалок бўлган қаҳрамонлар ҳақидаги маълумотларга йўналтирувчи QR-кодлар ҳам мавжуд. 

Тадбирда китоб-альбомнинг яратилиш жараёни, унинг мазмун-моҳияти ва ёшлар тарбиясидаги муҳим аҳамияти ҳақида фикр алмашилди. Шунингдек, Фарғона вилоятида туғилиб ўсган ва жанг майдонида мардларча ҳалок бўлган беш нафар қаҳрамон хотираси ёд этилди. Улар яқинларига “Миллат фидойилари” китоблари ҳамда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлигининг эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир сўнггида Фарғона “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари томонидан шеърлар, Шарқий ҳарбий округ оркестри хонандалари Ватанга бағишланган қўшиқларини ижро этди.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА