Милана Масленкова Ҳиндистонда чорак финалга чиқди
Ҳиндистонда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган W15 таснифига кирувчи нуфузли мусобақада ҳамюртимиз Милана Масленкова жуфтлик баҳсларининг чорак финал босқичига чиқди.
Милана турнирда германиялик Анастасия Купарева билан тандем ҳосил қилди ва илк босқичда мезбон теннисчилари Сонал Патл ва Сандиб Синг Рао устидан 6:3, 7:5 ҳисобида зафар қучди. Шу тариқа 1/4 финал босқичига йўл олган Милана ва Анастасия энди ҳиндистонлик Сравя Шивани ва япониялик Мичика Ўзеки тандемига қарши кортга чиқади.
Дарвоқе, Милана Масленкова ушбу мусобақанинг яккаликлар ўртасидаги асосий тўр баҳсларининг биринчи даврасида нейтраль теннисчи Евгения Бурдинага қарши кортга чиқди. Афсуски, мазкур тўқнашувла Милана биринчи сетни тай-брекда, иккинчи сетда эса 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА