Милан аэропортида ногиронлар аравачасига яширилган 13 кило кокаин аниқланди
Милан аэропортида полиция ити чегара хизматига электр ногиронлар аравачаси чарм қопламасига ўралган 13 килодан зиёд кокаинни топишда ёрдам берди. Дарҳол ўрнидан турган топилма эгаси ҳибсга олинди, дея хабар бермокда “Associated Press” Италиядаги расмий манбага таяниб.
Ҳукумат баёнотида айтилишича, Доминикана Республикасидан келган йўловчиларни текшириш учун аэропортда ихтисослаштирилган кинология бўлими мавжуд. Илгари наркокурьерлар ушбу йўналишдан кенг фойдаланган.
Ит полициячи эътиборини саёҳатчига қаратгач, йўловчининг юки текширилди. Аввалига текширув ҳеч қандай натижа бермади, кейин маxсус хизмат вакиллари арава қопламасини кесиб, яширилган оғуни топишди.
Гиёҳванд модда топилгач, бироз олдин аэропорт ходимларидан аравачасини ҳайдашда ёрдам беришни сўраган испаниялик “ногирон” ўрнидан туриб, ёрдамсиз юриб кета бошлади. Шундан кейин йўловчи ҳибсга олинди.