English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Микрокредитбанк”да банк ходими имтиёзли кредитни ўзи ўзлаштирди
19:43 / 2022-10-28

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан имтиёзли кредитларни талон-торож қилаётганлар аниқланди.

Хусусан, Департаментнинг Давлатобод туман бўлими томонидан “Микрокредитбанк” АТБ Наманган вилояти минтақавий филиалида текширув ўтказилди. Терговга қадар текширув жараёнида, филиалнинг амалиёт бўлими собиқ етакчи мутахассиси К.Б. ва ЯТТ А.Қ. ўзаро тил бириктириб, тикув дастгоҳлари сотиб олиш учун ажратилган 215 млн. сўм имтиёзли кредит маблағини “R.S.” МЧЖга ўтказиш орқали талон-торож қилгани аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам имтиёзли кредитларни ўзлаштирилганлар маълум бўлди.

“O.M.D.” фермер хўжалиги раҳбари М.Қ. хўжаликка уруғлик картошка экиш учун ажратилган 300 млн. сўм имтиёзли кредит маблағи ҳисобидан 170,6 млн. сўмлик уруғлик картошкани экиб, қолган 129,3 млн. сўмни ҳамда фуқаро Ш.А.га ажратилган 25 млн. сўм имтиёзли кредит маблағини эвазига чорва моллари етказиб бермасдан 2 дона наслли қора мол етказиб берилгани ҳақида сохта маълумот киритиб, кредит маблағларини талон-торож қилади.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ЎзА