Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Микрокредитбанк” томонидан ёшлар тадбиркорлиги қўллаб-қувватланмоқда
12:18 / 2020-01-21

Ёшларни миллий истиқлол ғоясига садоқат, она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларни Ватанимиз тараққиётини таъминлаш йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, онгу шуурида дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.


Ёшларни миллий истиқлол ғоясига садоқат, она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларни Ватанимиз тараққиётини таъминлаш йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, онгу шуурида дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизда ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратиш, иш ўринлари яратиш ва ёшлар бандлигини таъминлаш каби мақсадларга қаратилган “Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастури доирасидаги ишлар ҳам эътиборга молик. Ушбу дастурга кўра, “Микрокредитбанк” АТБ томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.

photo5397813468121377910.jpg

Жумладан, “Микрокредитбанк” АТБ Бошқаруви ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг ҳамкорликдаги “Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тавсияси асосида ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарори қабул қилинди. Ушбу тартиб асосида банк томонидан ўтган даврда 400 дан ортиқ лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида 141,4 миллиард сўмлик кредит маблағлари ажратилди.

Шунингдек, бугунги кунда 23 нафар ёш тадбиркорнинг 8,5 миллиард сўмлик янги лойиҳалари банк Бошқаруви томонидан кўриб чиқилмоқда. Бундан ташқари, 4 нафар ёш тадбиркорнинг 1,2 миллиард сўмлик кредит лойиҳаларини молиялаштиришга банк Бошқаруви томонидан рухсат берилди.

Реклама ҳуқуқи асосида.
Банк ахборот хизмати