French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Микрокредитбанк: Энг асосий мақсад тадбиркорларнинг ишончли ҳамкори бўлиш
19:56 / 2019-11-28

“Микрокредитбанк” АТБ Қашқадарё вилояти минтақавий филиали томонидан ҳудудни 2019 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ҳамда аҳоли хонадонларини тадбиркорликка жалб қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун жами 9 минг 543 та мижозга 208,6 миллиард сўмдан ортиқ имтиёзли кредит ажратилди.

 
“Микрокредитбанк” АТБ Қашқадарё вилояти минтақавий филиали томонидан ҳудудни 2019 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ҳамда аҳоли хонадонларини тадбиркорликка жалб қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун жами 9 минг 543 та мижозга 208,6 миллиард сўмдан ортиқ имтиёзли кредит ажратилди.

Шундан, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш мақсадида “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 3 минг 406 та мижозга 48,8 миллиард сўм, хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан 108 та мижозга 1,8 миллиард сўм миқдоридаги имтиёзли кредит ажратилди. 

Хусусан, вилоятда туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида Шаҳрисабз шаҳрида “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 60 дан ортиқ аҳоли хонадонларида миллий услубдаги “Уй меҳмонхоналари” ни ташкил этиш учун 1,5 миллиард сўм миқдорида кредит ажратилди. Бу меҳмонхоналар Шаҳрисабз шаҳрига келаётган хорижий меҳмонларга қулайлик яратиш билан биргаликда, уларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Шаҳарга ташриф буюраётган ҳар бир меҳмон ўзбек хонадонида меҳмон бўлиши айниқса шарқона услубда безатилган хонадонларда истиқомат қилиши, доимий равишда катта меҳмонхоналарда юрган сайёҳлар учун ажойиб янгилик бўлди. Қолаверса, бу шаҳарнинг ташриф қоғозига айланиб бормоқда. 

– Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида банк тизимида хизматлар кўрсатишнинг бозор механизмлари жорий этилмоқда, уларнинг турлари кенгайтирилмоқда, тадбиркорлар ва аҳоли учун молиявий очиқлик ошиб бормоқда, – дейди “Микрокредитбанк” АТБ Қашқадарё вилояти минтақавий филиали бошлиғи ўринбосари Низомиддин Исломов. – Жумладан, Интернет банк, СМС банк, Мобил банк каби хизмат турлари жорий этилиб, мижозлар ушбу хизматлардан фойдаланган ҳолда ўз ҳисоб варағидаги маблағларни банкка келмасдан туриб масофадан бошқариш ҳуқуқини беради. 

photo5402433770600115242.jpg

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 2 та Инфокиос, 5 та “UzCard” ва “UnionPay” тизимида ишлайдиган банкоматлар ҳамда, 9 дона “HUMO” тизимида ишлаётган банкоматлар билан таъминланди. Ушбу банкоматлар доимий фаолият юритади. 

Қарши шаҳаридаги “Diagnostic Center Habiba aya” МЧЖга “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш фонди” нинг компенсация хизматидан фойдаланган ҳолда 450 миллион сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Ушбу лойиҳага асосан ҳудудда тиббий хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланди. 

Шунингдек, Жорий йилда банк томонидан инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида хорижий кредит линиялари ҳисобидан 16 та лойиҳага 1 миллион 746 минг 800 доллар миқдоридаги кредитлар қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларига ажратилди. Жумладан, Қарши шаҳрида жойлашган Косон филиали мижози бўлган “Шомурод ота” фермер хўжалигига 100 минг доллар миқдорида чорвачиликни ривожлантириш мақсадида имтиёзли кредит маблағи ажратилган. Фермер хўжалиги Украина давлатидан 57 дона наслли зотдор қорамолларни олиб келиб кўпайтирмоқда. Ушбу лойиҳа асосида 5 та янги иш ўринлари яратилиб, аҳолига ва ички бозорга арзон нархдаги сифатли гўшт ва сут маҳсулотларини етиштириб бериш фаолияти ҳам амалга оширилмоқда.

Банк кредитлари ҳисобига ўзининг истиқболли лойиҳасини амалга ошираётган Косон туманидаги “Косон ривож текстил” оилавий корхонаси ҳам банк филиалидан 150 миллион сўм миқдоридаги кредит олиб, ушбу кредитга 19 дона Корея республикасида ишлаб чиқарилган тикув дастгоҳларини олиб келиб ўз фаолиятини амалга оширмоқда. 

Қарши Амалиёт бўлими мижози “Yasen servis” МЧЖга хорижий валютадаги IFAD кредит линиясидан ажратилган 248 минг 704 доллар миқдоридаги кредит эвазига ташкил қилинган Қарши шаҳридаги “Сут уйлари” (молочный домик) лойиҳаси шу йилнинг сентябрь ойидан тўлиқ ишга туширилди. Бунда Қарши шаҳри аҳолисига арзон ва сифатли бўлган сут маҳсулотларни етказиб бериш лойиҳаси амалга оширилди. 

photo5402100494022847421.jpg

– Ушбу кредит маблағи эвазига хориждан замонавий сутни қайта ишлайдиган технология ва 2 та юк машинаси харид қилдик, – дейди “Yasen servis” МЧЖ раҳбари Ҳасан Муродов. – Ушбу ускуна энергия тежамкор
ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқариши билан аҳамиятли. Айни пайтда мазкур технология ёрдамида кунига 1,5 тоннагача сутни қайта ишлаб, 18 хил турдаги сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқармоқдамиз. Маҳсулотларни сотишда ҳам инновацион лойиҳани амалга оширганмиз. Яъни Қарши шаҳрининг аҳоли гавжум ҳудудларида 20 та “Сут уйлари” ташкил қилиб, маҳсулотларимизни арзон нархларда истеъмолчиларга етказиб беряпмиз.

Бундай лойиҳалар аҳолига қулайлик яратиш билан биргаликда, шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш, истеъмол бозорини сифатли маҳсулот билан тўлдириш, аҳолини иш билан банд қилишга ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида