Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Микрокредитбанк” АТБ тадбиркорларнинг муаммо ва мурожаатларини ўрганмоқда
12:10 / 2022-08-18

Хабарингиз бор, ўтган йилдан буён давлатимиз раҳбари юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланаётган ишбилармонлар билан учрашиб, улар билан ҳар йили очиқ мулоқот қилишни таклиф этганди.

Бу йил ҳам ана шу анъанани давом эттириш мақсадида Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан учрашув ўтказиши режалаштирилган.

Мазкур очиқ мулоқотга айни дамда тайёргарлик жараёнлари авжида бўлиб, ҳар бир ташкилот ҳамда муассасалар ўз вазифасидан келиб чиқиб, тадбиркор ва ишбилармонлар томонидан билдирилаётган мурожаатларни ўрганиб, уларга тегишлича ёрдам кўрсатишмоқда.

Айни пайтда уларнинг муаммоларини ўрганиш учун 80дан зиёд ташкилот вакиллари махсус штабда мурожаатлар билан ишламоқда.

Шу мақсадда “Микрокредитбанк” АТБ томонидан ҳам тадбиркорларнинг муаммо ва мурожаатлари ўрганилиб, уларнинг ижобий ҳал этилиши таъминланмоқда.

“Очиқ мулоқот” бўйича республика штаби “Call марказлари”га 2022 йил 17 август ҳолатига кўра “Микрокредитбанк” АТБга тегишли 153 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг барчаси қонун талабларига асосан ўрганиб чиқилди.

Шундан 40 таси (21 тасига кредит ажратилди, 11 тасининг кредит муддати узайтирилди, 8 таси бошқа масалалар) ижобий ҳал қилинди (26 фоиз), 113 тасига ҳуқуқий тушунча берилди.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти 22 август куни бўлиб ўтиши мўлжалланган.

Банк ахборот хизмати