Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мигрантликдан тадбиркорликка қадам
11:40 / 2025-07-11

ФОТОРЕПОРТАЖ

Жамшид Чориев маълум муддат давомида хорижда меҳнат миграциясида бўлган.  Бир неча йилдан сўнг у Ватанга қайтиб, ўз юртида тадбиркорлик фаолиятини бошлади. Бугунги кунда Жамшид нафақат ўз оиласининг фаровонлигини таъминламоқда, балки ташаббускорлиги, меҳнатсеварлиги билан маҳалладош ёшларга  намуна бўлмоқда.  

[gallery-24264]

Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани “Янги ҳаёт” МФЙда истиқомат қилувчи қаҳрамонимиз иш фаолиятини қорамол боқиб, гўшт етиштиришдан бошлади. Кейинчалик маҳалла ҳоким ёрдамчиси маслаҳати асосида имтиёзли кредит олиб, қўшимча равишда иссиқхона ташкил этди. Ҳозирда бу иссиқхона яхшигина даромад келтирмоқда.

– Бундан ташқари анордан боғ қилиб, деҳқончиликни кенгайтирдик, - дейди Жамшид. – Инсон меҳнатингга яраша даромад кўриб, ён-атрофида қўллаб-қувватловчилар, давлат томонидан эса кенг имкониятлар яратиб берилаётганини ҳис қилса, янада ўзига ишонч ортиб, куч-ғайратга тўлар экан.    Энг муҳими, она юртдан узоққа кетмай, оиланг, яқинларинг ёнида бўлиш  – бу чинакам бахт.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА