English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Мигрантлар учун солиқ жорий қилингани йўқ». Ижтимоий тармоқдаги хабарларга расмий муносабат билдирилди
22:18 / 2020-11-08

Аксинча киритилган янгилик меҳнат муҳожирларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, келажакда уларни пенсия олишларининг кафолати бўлиб хизмат қилади.

Ижтимоий тармоқларда меҳнат мигрантлари ўзини ўзи банд қилган шахсга тенглаштирилиши ҳамда солиқ тўлаши ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу хабарлар юзасидан Адлия ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари, шунингдек Давлат солиқ қўмитаси муносабат билдирди.

Муносабатда айтилишича, меҳнат мигрантларига янги солиқ жорий қилинибди деган хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. Аксинча улар учун имкониятлар яратилмоқда. Жумладан, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтса, мигрантлар даромад солиғи тўлашдан озод этилади.

Шунингдек, агар уларга меҳнат стажи ёзилиши ва келгусида пенсия расмийлаштирилишини истаса, ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин. Мазкур тўлов миқдори 2020 йил учун энг камида БҲМнинг 50% миқдорида белгиланган, бу ҳозирги вақтда 111 минг 500 сўмни ташкил этади. Демак, мигрантлар бир йил учун 111 минг 500 сўмни тўлаб, келгусида пенсияга чиқиш ҳуқуқини қўлга киритиши мумкин.

Энг асосийси ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтиш ҳамда ижтимоий солиқ тўлаш мажбурий бўлмайди, бу ихтиёрий этиб белгиланади.