Бугунги кунда дунёнинг ривожланган мамлакатларида аҳоли сонининг камайиши, иқтисодий секторда, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва хизмат кўрсатиш каби тармоқларда иш ўринларини кўпайиши меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талабнинг сезиларли даражада ошишига катта туртки бўлди. Бу эса юртдошларимиз учун ташқи миграция географияси кенгайиб, қатор янги давлатларда юқори даромад олиб ишлаш имкониятини юзага келтирмоқда.
Бу борада қандай ҳуқуқий механизмлар яратилган, қайси давлатлар кўпроқ иш ўрни таклиф этмоқда? Хорижга ишга кетаётган фуқароларимизга қандай шароит ва имкониятлар, имтиёзлар яратиб берилмоқда? Шу мавзудаги суҳбатимиз Миграция агентлиги бошқарма бошлиғи Достонбек Маҳмудов билан бўлди.
- Бугун фуқароларимизучун тартибли ва хавфсиз миграция таъминланганми? Бу борада қандай ҳуқуқий асослар яратиб берилган?
- Ҳозирги кунда миграция соҳасида жуда кўплаб ислоҳотлар олиб борилмоқда. Миграция агентлигининг 2024 йилги фаолиятига ва 2025 йилда амалга ошириладиган режаларида асосий ўрин мамлакатимизда миграция соҳасида ислоҳотларни жадаллаштиришга қаратилган. Бу бўйича хавфсиз ва тартибли меҳнат миграциясини ташкил этишга оид муҳим қарорлар қабул қилинган. Хусусан, миграция соҳасида 2024 йил октябрь ойида муҳтарам Президентимизнинг икки муҳим ҳужжатлари қабул қилинди. Республикамизда меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш, ушбу йўналишда янги механизмларни жорий қилиш учун бугунги кунда 16та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Хорижий давлатларга ишга жалб қилиш ва хорижда уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича 30га яқин ҳукуматлараро ва идоралараро келишувларга эришилди. Шу билан бирга миграция географияси кенгаймоқда. Масалан, Германия, Япония ва бошқа иқтисодиёти ривожланган давлатларнинг меҳнат бозорига кириб боряпмиз. Бунинг сабаби ҳозирда ўша мамлакатларда туғилиш сони камайгани, шунингдек бўш иш ўринларининг кўпайгани дейиш мумкин.
Босқичма-босқич ушбу давлатларга хизмат сафарларини амалга ошириб, янги салоҳиятли иш берувчилар ва ҳукумат аъзолари билан учрашувлар ўтказиб келишувларга эришиб келинмоқда.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/lm_HzsNANRo?si=LsxuO-6LmKzzeIFz" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов, Нишонбой Абдувойитов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА