Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБнинг янги биноси ишга тушди
11:47 / 2025-11-04

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Урганч туман бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Тантанали очилиш маросимида маҳаллий давлат органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари иштирок этди.  

Хоразм вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов сўзга чиқиб, янги бинодан фойдаланиш иш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

– Янги бинода иш бошлаш  жамоамиз учун муҳим воқеа, – дейди бюронинг Урганч туман бўлими бошлиғи Ўткирбек Сафарёзов. –   Бу иншоот замонавий талабларга мос равишда қурилиб, ходимларимиз учун барча шарт-шароит яратилди. Энг асосийси, фуқаролар билан ишлашда қулай муҳит таъминланди. Фуқароларга тез, аниқ ва очиқ хизмат кўрсатиш мақсадида барча иш жараёнлари электрон тизим орқали амалга оширилмоқда. Фуқаролар мурожаатини қабул қилиш, ижро ҳужжатларини кўриш, назорат қилиш жараёнлари рақамлаштирилган. Бу нафақат иш самарадорлигини оширади, балки аҳолининг ишончини мустаҳкамлайди.

[gallery-26069]

Лойиҳа қиймати 3 млрд 373 млн сўм бўлган мазкур замонавий бинода  ижро ишларини юритиш, ходимлар ва бўлимга ташриф буюрувчи фуқаролар учун барча шароит, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида қулайликлар яратилган.

Аҳмаджон Шокиров, 

Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА