МИБнинг электрон маълумотлар базаси вақтинча тўхтатилади
Мажбурий ижро бюросининг электрон базаси вақтинча тўхтатилади.
Маълум қилинишича, электрон ахборот ва маълумотлар базасига тезкор ишлашни таъминловчи янги қурилма ҳамда алоқа воситаларини жорий этиш зарур бўлган.
Шу сабаб қурилмаларни ўрнатиш мобайнида база фаолияти вақтинча тўхташи мумкин.
"Мажбурий ижро бюроси органларининг барча электрон маълумотлар базаси ва интерактив хизматлари жорий йилнинг 4 июнь куни соат 22:00 дан то 6 июнь соат 09:00 га қадар вақтинча ишламайди", дейилади МИБ хабарида.
ЎзА