Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ Юлдуз Усмоновадан пул ундириш учун муддат белгилаган, суд эса ижрони тўхтатган
11:13 / 2022-03-17

Жорий йилнинг 16-17 март кунлари ижтимоий тармоқларда хонанда Юлдуз Усмоновага оид ижро иши бўйича турли хабарлар тарқатилди.

Мазкур хабар юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими томонидан расмий баёнот берилди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2021 йилдаги қарздор Юлдуз Усмоновадан ундирувчи Й.Рўзиев фойдасига 50 млн. сўм маънавий зарар учун компенсация, мазкур даъво ариза билан мурожаат қилишда тўланган 1 млн. 80 минг сўм миқдорида давлат божи, қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз баравари миқдорида (270.000х500=135.000.000) товон пули жами 186 млн. 80 минг сўм ва давлат фойдасига 5 млн. 400 минг сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро варақасига юзасидан ижро иши юритувига келиб тушган.

2022 йилда давлат ижрочиси томонидан қабул қилинган «Ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ижро иши талабини ихтиёрий равишда бажариш учун Юлдуз Усмоновага 10 (ўн) кунлик муддат белгиланган.

Шундан сўнг Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди томонидан ижро иши вақтинчалик тўхтатилган. Ҳозирги кунга қадар ижро ҳаракатлари давом эттириш юзасидан тегишли суд томонидан кўрсатма келиб тушмаган.

Ижро ишини давом эттириш ҳақида суднинг тегишли ҳужжати келиши билан ижро ҳаракатларига киришилади.

Натижаси ҳақида жамоатчиликка маълум қилинади.

Шуҳрат НEЪМАТОВ, ЎзА