МИБ: ярим миллиард сўмдан ортиқ қарздорлик ундириб берилди
Мажбурий ижро бюросининг Янгиқўрғон туман бўлими томонидан қарздорликни мажбурий тартибда ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида тегишли чоралар кўриб келинмоқда.
Мажбурий ижро бюросининг Янгиқўрғон туман бўлими томонидан қарздорликни мажбурий тартибда ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида тегишли чоралар кўриб келинмоқда.
Жумладан, Мажбурий ижро бюроси Янгиқўрғон туман бўлими иш юритувида Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 14 февралдаги ижро варақасига асосан қарздор “Янгиқўрғон Шароб Савдо” МЧЖдан ундирувчи “FAR-VAB” қўшма корхонаси фойдасига 566.130.080 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқарув органлари ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги қонуннинг тегишли моддаларига асосан ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳамда тарафларга юборилган.
Қарздор жамиятга ижро иши юритиш қўзғатилган кундан бошлаб талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун муддат ҳам белгиланган.
Бироқ, шу муддат ичида жамият томонидан қарздорлик бартараф этилмади. Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, ундирув қарздор жамиятнинг ҳисоб рақамларидаги сўмдаги пул маблағларига қаратилган ҳолда банд солинди, дейилади бюронинг хабарида.
Бундан ташқари тегишли ташкилот, идораларга мол-мулкларни аниқлаш ва қаратиш мақсадида сўровномалар ҳам юборилди. Жамиятга қарашли 5 турдаги автотранспорт воситалари хатловга олинди.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижа бериб, жамиятнинг қарздорлиги ундириб берилди. Амалда ижро ҳаракатлари тамомланди.