Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ: Янги қонун моҳияти тушунтирилди
11:23 / 2023-07-13

Наманганда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармасида “Ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун солинадиган маъмурий жарима миқдорини белгилаш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида” ги қонун мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган давра суҳбати бўлди.

Бюро таркибий тармоқлар раҳбарлари, инспекторлар, шаҳар ва туман бўлимлари бошлиқлари ҳамда давлат ижрочилари иштирокидаги мазкур тадбирда МИБ вилоят бошқармаси бошлиғи Бекзод Мирзааҳмедов бугунги кунда мамлакатимизда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилиш механизмларини янада такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини қайд этди.  

Бунда асосий эътибор фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш асносида ижро жараёнларини бажаришда фуқароларга кенг қулайликлар яратилаётгани эътироф этилди. Мулоқотда янги қабул қилинган қонун билан киритилган асосий ўзгариш ва қўшимчалар ҳақида батафсил тушунча бериб ўтилди.  

Шунингдек, янги қонун билан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо қўллашга фақат Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош давлат ижрочилари, уларнинг ўринбосарлари, Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ҳақли эканлиги белгиланди.  

Давра суҳбати давомида йиғилганлар киритилган ўзгариш ва қўшимчалар юзасидан саволларга батафсил жавоб олдилар.

Оқилхон Дадабоев,

ЎзА.