English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ вилоят бошқармаси журналист ва блогерларга ҳисоб берди
18:23 / 2021-05-20

Термизда Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлимларининг жорий йил тўрт ойи якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ва бошқарма масъул ходимлари иштирок этган тадбирда сўнгги йилларда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш тизими янада такомиллаштирилгани таъкидланди. Шунга мувофиқ бу борада жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда сезиларли ишлар амалга оширилгани хусусида атрофлича сўз юритилди.

Вилоятда жорий йилнинг тўрт ойида давлат ижрочилари иш юритувида бўлган 1 триллион 921 миллиард 444 миллион сўмлик 160 минг 939 та ижро ҳужжати юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилиб, 1 триллион 303 миллиард 964,2 миллион сўмлик 78 минг 48 та ижро ҳужжати тамомланди. 39 минг 853 та ижро ҳужжати юзасидан 476 миллиард 56,1 миллион сўм ундирув амалга оширилди.

Ижро ҳужжатлари бўйича асосий эътибор давлат фойдасига ундирувларга қаратилиб, ана шу турдаги 33 минг 149 та ижро ҳужжатлари бўйича 223 миллиард 214,2 миллион сўм маблағ ундирилди.

Алимент ва унга тенглаштирилган тўловлар ундируви билан боғлиқ ижро ҳаракатлари бўйича ҳам салмоқли ишлар амалга оширилди.

Вилоятда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» махсус жамғармаларига ўтказиб бериладиган ундирувлар билан боғлиқ ҳужжатлар ижроси алоҳида назоратга олинган. Ўтган даврда ижроси таъминланган ижро ҳужжатлари бўйича ундирилгач, бошқарма органлари ҳисоб рақамларига келиб тушган маблағнинг тенг ярми мутаносиб равишда махсус дафтарлар жамғармаларига йўналтирилган. Жумладан, «Темир дафтар»га 2 миллиард 827,6 миллион сўм, «Аёллар дафтари»га 2 миллиард 827,6 миллион сўм, «Ёшлар дафтари»га 2 миллиард 810,7 миллион сўм маблағ берилган.

Йилнинг ўтган тўрт ойида 502 миллиард 864,3 миллион сўмлик 171 фоиз) ижро ишлари иш юритувдан тамомланиб, улар бўйича амалда 177 миллиард 989,8 миллион сўм солиқ қарздорлиги ундирилган.

Ҳисобот даврида “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали давлат ижрочилари томонидан аукцион савдоларига чиқарилган 7 миллиард 665,9 миллион сўмлик 72 та мол-мулк, шу жумладан 5 миллиард 655,7 миллион сўмлик 67 та автотранспорт воситаси, 2 миллиард 10,3 миллион сўмлик бешта кўчмас мулк объекти ягона электрон савдо майдончаси орқали сотилган.

– Бошқарманинг қидирув шўъбаси томонидан олиб борилган тадбирлар чоғида қидирувда бўлган 437 нафар қарздордан 177 нафари топилиб, улардан 212 миллион сўм қарз ундирилиши таъминланган. Шундан, 171 нафари алимент тўловлари бўйича қарздорлардир, – дейди МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ҳ.Тоғаев. 

– Шунингдек, қидирувда бўлган 79 та автотранспорт воситасидан 69 таси топилиб, улар бўйича қарздорлардан 44 миллиард 834 миллион сўм қарз, шу жумладан, 36 миллиард 850,8 миллион сўм солиқ қарзлари ундирилган.

Матбуот анжуманида ижро давлат ижрочиларининг қарори асосида ижро ҳужжатлари ижросини таъминламаган ҳамда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган шахсларга нисбатан қўлланилган таъсир чоралари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида ҳам фикр алмашилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА