Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ: Тошкент шаҳрида 914 ҳолатда жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди
11:01 / 2024-03-16

Аҳолининг суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси билан боғлиқ мурожаатларига ечим топиш борасида Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, мазкур тузилмага жорий йилнинг январь-февраль ойларида жисмоний ва юридик шахслардан жами 3 минг 832 мурожаат келиб тушган.  Шундан 3 минг 254 таси кўриб чиқилиб, мингдан зиёди қаноатлантирилган, 2 минг 239 мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган.  

Мурожаатларни кўриб чиқиш мобайнида 914 ҳолатда жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.  

Масалан, фуқаро Ч.Юнусова бир нафар фарзандига алимент ундириб берилмаётганидан норози бўлиб қилган мурожаати Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтоҳур тумани бўлимида ўрганилди. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида мурожаатчига қарздордан 106,7 миллион сўм ундириб берилди.  

Мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, бузилган ҳуқуқларни тиклашга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда.  

 

Н.Абдураимова,  

ЎзА