МИБ томонидан ўтказилаётган “Тундан тонггача” рейдлари ортидан қинғир ишлар фош бўлмоқда
Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори талабларига мувофиқ тунги 00:00 дан соат 06:00гача “Тундан тонггача” рейдлари вақти-вақти билан, асосийси кутилмаганда ўтказилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори талабларига мувофиқ тунги 00:00 дан соат 06:00гача “Тундан тонггача” рейдлари вақти-вақти билан, асосийси кутилмаганда ўтказилмоқда.
Хусусан, шу каби тезкор тадбир Риштон туманида ҳам ўтказилиб, Бюро тезкор вакиллари тонгги соат 04:00 ларда Риштон тумани Саноат зонасида фаолият юритиб келаётган қўшма корхоналардан бирида бўлди.
Қўшма корхонанинг иссиқхоналарида ўнг минглаб туп помидор кўчатлари барқ уриб яшнаб турибди, ҳаво ҳарорати ҳам 25-30 даража ҳолатда, анча меҳнат қилинган ва ҳаммаси жойида. Бироқ қўшма корхона вакилларининг юраклари безовталиги тушунарсиз ҳолат.
Иссиқхоналарга уланган 4 та котёлларнинг бирортаси газ ҳисоблагичга уланмаган, аҳолига тегишли тармоқдан ўзбошимчалик билан ўғринча уланиб олиб фойдаланаётганлиги аниқланган. Тадбиркор ҳалоллик билан ишласа баракаси бўлади. Давлатга ва халққа зарари тегиб ишлайдиган тадбиркор жамиятнинг иллати эмасми?
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ушбу корхона давлат манфаатларига 75,3 миллион сўмдан ортиқроқ зарар етказилганлиги аниқланган ва мазкур ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Муҳими, тадбиркорнинг иссиқхонаси қонун ҳужжатларига мувофиқ газ тармоғидан узилган ва эндиликда тадбиркор ўтин-кўмир ёқиб ишини давом эттирадиган бўлди.