МИБ томонидан 250 миллион сўм мажбурий ундирилди
Навоий вилояти МИБ Хатирчи туман бўлими томонидан 2021 йилнинг 6 августида Фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман судининг 2021 йил 5 июлдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор “Олтинсой” ширкат хўжалигини фермер хўжалигига айлантиришни ташкил этиш комиссиясидан ундирувчи Ғ.Бобоқулов фойдасига майда шохли чорва молларни олиб бериш ҳисобидан 250 миллион сўм ундириш ҳақидаги ҳужжат ижрога қабул қилинган эди.
– Олиб борилган ижро жараёнида суд қарорида кўрсатилган майда шохли чорва моллар ширкат хўжалиги ҳудуди мавжуд эмаслиги аниқланди, – дейди Бюронинг Хатирчи туман бўлими давлат ижрочиси Исмоил Отақулов. – Шунингдек, қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамига бажарилиши мажбурий бўлган электрон инкассо топшириқномаси юборилди.
Натижада Ғ.Бобоқулов фойдасига 250 миллион сўм қарздорлик ширкат хўжалигининг банк ҳисоб рақамидан мажбурий тартибда тўлиқ ундириб олинган.
Абдували Бўриев, ЎзА