English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ: тадбиркорлар манфаати – қонуний ҳимояда
19:46 / 2022-02-09

Бухоро вилояти Мажбурий ижро бюроси томонидан тадбиркорлар фойдасига ундирув билан боғлиқ суд ва бошқа органлар ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар тизимли йўлга қўйилган.

Ўтган давр мобайнида 705 та ижро ҳужжати бўйича 77 миллиард 502 миллион сўм тадбиркорлик субъектларига ундириб берилди. 53 миллиард 318 миллион сўм ундириш билан боғлиқ 461 та ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

– Когон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 21 октябрдаги қарздор «Нефтгаз» акциядорлик жамиятидан ундирувчи «Қашқадарё Технологик транспорт» акциядорлик жамияти фойдасига 1,2 миллиард сўм ундириш тўғрисида ижро ҳужжати 2021 йил 7 декабрда Бюронинг Қоровулбозор тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган, – дейди МИБ Бухоро вилояти бошқармаси давлат ижрочиси Шуҳрат Маҳсудов. – Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида «Қашқадарё Технологик транспорт» акциядорлик жамияти фойдасига 1,2 миллиард сўм ундириб берилиши таъминланди.

– Бухоро вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 10 декабрдаги қарздор “Gold Indezit” хусусий корхонасидан “Benelli” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 200 миллион сўм ундириш тўғрисида ижро ҳужжати Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган, – дейди МИБ Бухоро вилоят бошқармаси давлат ижрочиси Улуғбек Ҳалимов. – Ижро ҳаракатлари давомида “Benelli” МЧЖ фойдасига белгиланган маблағ ундириб берилди.

З.Комилов, ЎзА