Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ собиқ ходимларнинг 200 миллион сўмдан ортиқ иш ҳақларини ундириб берди
17:58 / 2021-04-16

Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2021 йил 16 февралдаги қарорига асосан қарздор “Шержон Бунёдкори” масъулияти чекланган жамияти ҳисоблаб, тўламаган 4 нафар собиқ ходимнинг иш ҳақи ва устама тўловларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

Давлат ижрочилари шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиб, ижро ҳаракатларига киришган.

– Мазкур қарздорлик ўз вақтида тўланмагани сабабли давлат ижрочиси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги қонуннинг тегишли моддаларига асосан қарздор жамиятнинг барча ҳисоб рақамларига банд солинди, инкассо топшириқномаси қўйилди, – дейди Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси катта инспектори Қ.Турсунов. 

– Натижада қарздор жамиятнинг ҳисоб рақамларидан жами 201 миллион 302 минг сўм иш ҳақи ундирилиб, уларнинг пластик ҳисоб рақамига ўтказиб берилди. Жамиятда ишлаб, иш ҳақини ололмаган собиқ ходимлар давлат ижрочиларига миннатдорлик билдирди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА