Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ: Савобли ишларга айланаётган ижролар
12:38 / 2023-12-30

Юртдошларимиз кириб келаётган Янги йил байрамига тайёргарлик кўраётган лаҳзаларда Мажбурий ижро бюроси ходимлари ўз ишлари билан банд. Чунки бировнинг ҳақи бошқада қолиб кетмаслиги керак. Ёки кимнингдир ҳаёти битта ҳужжатнинг ижросига боғлиқ бўлиб турган бўлиши мумкин.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг  Ёзёвон тумани бўлими ходимлари алимент тўловларини ундириш устида иш олиб бормоқда.  

Зарур тушунтириш ишлари олиб борилгани натижасида етти нафар алимент тўловчи ота фарзандлари учун алимент ўрнига турли кўринишдаги мол-мулкни хатлаб берган.  

Мажбурий ижро бюроси матбуот хизматидан маълум қилишларича, мазкур туманда 4 та кўчмас мулк ва 3 та автотранспорт воситаси алимент ўрнига фарзандларига нотариал тартибда ўтказиб берилган.  

Масалан, фуқаро С.А.нинг алимент тўловларидан қарзи мавжуд бўлмаса-да, фарзандлари вояга етгунга қадар тўланадиган алимент пуллари ўрнига ўз номидаги “Cobalt” автомашинасини беришни таклиф этди. Алимент олувчи С.М. таклифни қабул қилгач, автотранспорт воситаси унинг номига ўтказиб берилди.  

Шу билан суд қарори ижроси таъминланиб, интизомли алимент тўловчи ота МИБ органларидаги алимент тўловчилар рўйхатидан чиқарилди ва унга оид барча тақиқлар бекор қилинди.  

Мажбурий ижро бюроси органлари ўз фаолиятида нафақат қарздорликларни ундириш, балки  фуқаролар манфаатлари учун муҳим бўлган ҳуқуқларни амалда рўёбга чиқаришга оид бошқа қарорлар ижросини ҳам таъминламоқда.  

Бюронинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими давлат ижрочиси А.Хайрулин савобли ишга қўл урди. Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Ш.Ж.дан ундирувчи Д.Ж. нинг вояга етмаган уч нафар қизлари фойдасига алимент ундириш белгиланган бўлиб, олиб борилган ижро ҳаракатлари ва тарғибот ишлари давомида оила яраштирилиб, ижро ҳужжати тамомланган.  

Яна бир ҳолатда эса Янги йил арафасида келин фарзандлари билан уйига киритиб қўйилди.  

Баъзида бир оила бўлган яқинлар бегоналардек вазиятларга тушиб қолади. Шу каби вазият акс этган ижро иши бюронинг Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, давлат ижрочиси И.Санаев томонидан олиб борилган тарғибот ишлари ҳамда ижро ҳаракатлари давомида келин фарзандлари билан уйига киритиб қўйилди.  

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг ижро варақасига асосан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Чингелди” маҳалла фуқаролар йиғинидаги уйларнинг бирига фуқаро М.Н.ни фарзандлари билан бирга  киритиш ҳақидаги ижро иши бўйича ҳам ижобий ечим қилинди ва бу оила ушбу хонадонга киритилди.  

       

Норгул Абдураимова,  

ЎзА