Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан 311 нафар фуқаро қидирилмоқда
07:45 / 2022-12-29

Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси томонидан амалга оширилган тезкор-қидирув фаолият натижасида 2022 йилнинг ўтган 11 ойи давомида қарздорлиги туфайли қидирувга берилган 776 нафар фуқародан 465 таси топилган ва мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган. Ҳозирда 311 нафар фуқаро қидирилмоқда. Ушбу шахсларнинг 206 нафари республика ҳудудида яшириниб юрганлиги, 105 нафари чет элга турли мақсадларда чиқиб кетганлиги аниқланган.

Шунингдек, 2022 йилда қидирув эълон қилинган 428 та автотранспорт воситаларининг 279 таси, яъни 65 фоизи тезкор тадбирлар натижасида топилган. Қолган 149 та автотранспорт воситасини топиш бўйича қидирув тадбирлари давом этмоқда.

Ҳозирда 9 та ижро ҳужжати бўйича қидирувдаги болалар топилиб, оналари бағрига қайтарилди.  

«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонунга биноан Бюро давлат ижрочилари томонидан қарздор ва унинг мол-мулки турган жойи ҳақида маълумотлар бўлмаганда, уларни қидириш тўғрисида қарор қабул қилинади.

ЎзА