French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ: Ўзбекистон туманида 35 та оила тикланишига эришилди
12:40 / 2023-06-21

Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси томонидан суд ҳужжатлари асосида вояга етмаган фарзандларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, алимент қарздорликларини ундириш билан биргаликда оилаларни яраштириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон туман бўлими иш юритувидаги алимент ундирувига оид 2 минг 764 та ижро ишлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган. Биргина жорий йилнинг ўтган 5 ойнинг ўзида 500 та ижро ҳужжатлари иш юритувига келиб тушган. Мажбурий ижро ҳаракатларида 26 та қарздорга қидирув эълон қилинди, алимент қарзини тўлашдан бўйин товлаган 47 та қарздорга маъмурий чора кўрилди ҳамда 4 та қарздорга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.  

Суд жараёни натижасига кўра, 32 нафар қарздорга (шундан 4 нафари қидирувдаги шахслар) нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси берилган бўлса, 15 нафар ота қамалмаслик учун мавжуд қарздорлигини тўлаб берган. “Алимент тўловлари” давлат мақсадли жамғармаси орқали МИБ ривожлантириш жамғармаси маблағларидан вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилганлардан 4 нафарининг оиласига 29,9 миллион сўм тўлаб берилган. Шунингдек, 845 та ижро ишлари бўйича қарздорлар доимий даромад манбаига эга эканлиги сабабли ундирув уларнинг иш ҳаққига қаратилган.  

Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Н.М. дан ундирувчи И.М. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Бюронинг Ўзбекистон туман бўлими томонидан мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор Н.М. дан алимент тўловлари ўз вақтида ундириб келинган. Унинг алимент тўловларидан қарзи мавжуд бўлмаса-да, собиқ турмуш ўртоғига фарзандининг келажаги учун у вояга етгунга қадар тўланадиган жами 144,9 миллион сўм алимент пуллари ўрнига уй беришини маълум қилган. Келишувга асосан қарздор ундирувчига туманда жойлашган 12 сотихли хонадоннинг ҳужжатларини расмийлаштириб берган.  

Тумандаги маҳаллалар кесимида шакллантирилган алимент тўловчиларнинг ҳар бири оила кесимида ўрганилиб, натижада яраштириш имкони бор 35 та оила тикланишига эришилди.  

 

М.Сулаймонов, ЎзА