French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ: Ноқонуний равишда ишдан бўшатилган 6 нафар банк ходимлари ишга тикланди
18:14 / 2021-11-30

Мажбурий ижро бюроси Мингбулоқ туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ноқонуний равишда ишдан бўшатилган 6 нафар банк ходимлари ишга тикланди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2021 йил 18 октябрдаги ижро варақаларига асосан даьвогарлар Ш.У, Ф.К, А.Т, М.Ю, Д.О ва Р.Г. ларни жавобгар АТБ Агробанк Мингбулоқ филиалига ишга тиклаш белгиланган.  

Бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорга ижро ҳужжатини ихтиёрий ижро қилиш учун муддат белгиланган ва ушбу муддатда ижро ҳужжати талаби бажарилмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 198-1-моддасига асосан жаримага тортилиши тўғрисида огоҳлантирилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари ва огоҳлантиришдан сўнг АТБ "Агробанк" Мингбулоқ филиалининг буйруги бекор қилиниб, асоссиз бўшатилган ходимлар аввалги иш жойига тикланиши таьминланди. Амалда ижро ҳужжати тамомланди.