Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ: Навоий вилоятида 412 минг 300 та ҳужжатларнинг ижроси таъминланган
10:30 / 2022-01-14

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси суд ҳужжатлари ва бошқа ваколатли органлар ҳужжатлари ижросини сўзсиз таъминлашда самарали фаолият юритмоқда.

Бюронинг Навоий вилояти бошқармаси тизимида 93 нафар тезкор ходим, жумладан, 55 нафар давлат ижрочилари фаолият кўрсатади. Ҳеч кимга сир эмас, жамиятда адолатнинг қарор топиши кўп жиҳатдан суд қарори ижросининг таъминланишига боғлиқ.

– Бюро органлари ташкил этилганидан буён ҳозирга қадар бошқарма томонидан 3 триллион 912 миллиард сўмлик 412 минг 300 та ҳужжатнинг ижроси таъминланган, – дейди МИБ Навоий вилояти бошқармаси ташкилий-назорат ва таҳлил шўъбаси катта инспектори Шоҳрух Узоқов. – Якунланган йилда эса 117 минг 477 та 1 триллион 249 миллиард сўмлик ижро ҳужжатлари юзасидан тегишли тадбирлар амалга оширилган. 72 минг 782 та 828 миллиард сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича якуний қарорлар қабул қилиниб, 55 минг 615 та ижро ишлари бўйича амалда 461,2 миллиард сўм маблағ ундирилган.

Мазкур тадбирлар натижасида давлат фойдасига 165,8 миллиард сўм, ҳўжалик юритувчи субъектларга 264,4 миллиард сўм, фуқароларга 31 миллиард сўм пул маблағлари ундириб берилган. Жорий этилган янги тизимга кўра, 6 турдаги давлат фойдасига ундирувлардан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармаларига бугунги кунга қадар 13,7 миллиард сўм ўтказиб берилиши таъминланган.

– Ҳудудлардаги секторлар раҳбарларининг амалий ёрдами билан эҳтиёжманд қарздорларнинг 552 нафари иш билан таъминланган, 537 нафар оилалар яраштирилган, – дейди Ш.Узоқов. – Қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 156 нафар шахс ишга тикланган, тўланмай қолган 1,2 миллиард сўмлик иш ҳақлари ундирилган. АТ “Алоқа банк” да ҳар бир алимент олувчига очилган 8 минг 860 та банк пластик карточкаларидан 6004 таси бепул тарқатилган, моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 6 миллиард сўм алимент пуллари ундирилган, 614,8 миллион сўм маблағ 11 та уй-жой учун олдиндан тўлов сифатида берилган.

Бюро томонидан узоқ муддатдан буён қарздорликларни тўламаётган 442 нафар шахслардан хорижий давлатларга чиқиб кетган 22 нафари ҳамда яшаш жойи номаълум бўлган 70 нафарига нисбатан қидирув эълон қилинган. Шунингдек, Бюро органлари томонидан вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаган 223 нафар шахснинг маъмурий, 23 нафарининг жиноий жавобгарлик масаласи ҳал этилган.

Бюро органлари томонидан мурожаатлар билан ишлашга ҳам алоҳида этибор қаратилмоқда. Шу кунга қадар келиб тушган 5 минг 978 та мурожаатнинг 5 минг 640 таси бевосита Бюронинг ўзида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал қилинган.

Абдували Бўриев, ЎзА