Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ: Наманганда мурожаатлар қандай ҳал этилмоқда?
21:05 / 2022-05-29

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси ҳамда унинг шаҳар, туманлар бўлимларида жисмоний ва юридик шахслардан келаётган ёки йўлланаётган мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросига оид муаммоларга ечим топиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, ҳафтанинг душанба-жума кунлари бошқарма ва унинг худудий бўлимларида қабуллар мунтазам равишда ташкил этилган. Бундан ташқари, соҳага оид муаммоларни жойида ҳал қилиш мақсадида ҳафтанинг шанба кунлари сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Бу борадаги амалий тадбирлар ҳақида бошқармада таркибий тармоқлар раҳбарлари, тезкор ходимлар ва кенг жамоатчилик учун ташкил этилган навбатдаги очиқ мулоқотда батафсил маълумот берилди. 

Тадбирда соҳадаги туб ўзгариш ва ислоҳотлар “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойили асосида олиб борилаётгани, мурожаатлар билан ишлаш ўзгача ёндашувлар асосида амалга оширилаётгани, натижада турли шикоят, ариза, муаммолар ижобий ҳал қилинаётгани таъкидланди. 

– Очиқ мулоқотда МИБ бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий органларида Бюро ташкил этилгандан буён босқичма-босқич бажарилган ишлар, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тажрибалари ҳақида атрофлича маълумот берилди, – дейди Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Бекзод Мирзааҳмедов. – Биргина жорий йилнинг ўтган 4 ойи давомида бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларига жами 5 минг 90 та мурожаат келиб тушган. Шундан 2 минг 238 таси қаноатлантирилди. Келиб тушган мурожаатларнинг соҳалар кесимидаги таҳлилига эътибор қаратадиган бўлсак, уларнинг 3 минг 468 таси алимент, 849 таси қарз ва зарар ундириш, бештаси ноқонуний қурилмаларни буздириш, 15 таси четга чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклашни бекор қилиш, иккитаси қидирув билан боғлиқ масалаларни ташкил этган.

Тадбирда бошқарма томонидан май ойида ҳафтанинг шанба кунлари секторлар кесимида маҳаллаларда сайёр қабуллар ташкил этилаётгани, унинг самараларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Жумладан, шу йилнинг 7, 14 ва 21 май кунлари шаҳар ва туманлардаги секторлар ҳудудидаги 42 та маҳаллада бўлиб ўтган сайёр қабулда 213 дан ортиқ мурожаат келиб тушди. Мазкур мурожаатларнинг 50 дан ортиғи жойида ҳал этилган бўлса, 102 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган. Муддат талаб этадиган қолган мурожаатларни қисқа вақт ичида ҳал қилиниши назоратга олинди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА