Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатди...
13:30 / 2020-04-22

Карантин даврида халқимизга хос бўлган саховатпешалик каби эзгу амаллар кўплаб оилаларга қувонч олиб кирмоқда.


Карантин даврида халқимизга хос бўлган саховатпешалик каби эзгу амаллар кўплаб оилаларга қувонч олиб кирмоқда. Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларида ҳам ёрдамга муҳтож ва эҳтиёжманд оилаларга амалий ёрдам бериляпти. Шундай хайрли тадбирлар Мажбурий ижро бюроси Бешариқ тумани бўлими томонидан амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, бўлим томонидан карантинли кунларда 46 та муҳтож оилаларга борилиб, 34 нафар оиланинг электр энергияси, табиий газ ва маиший чиқинди бўйича ҳисобланган 7,5 миллион сўмлик қарздорлиги ҳомийлик асосида тўлаб берилган бўлса, 12 нафар эҳтиёжманд оилаларга 2,1 миллион сўмлик бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.

Масалан, ўнлаб хонадонлар қаторида туманнинг Янгиқишлоқ қишлоғида яшовчи Жамила Ботированинг борига қаноат қилиб яшаётган аслида эҳтиёжманд бўлганлиги сабабли Бюро ходимлари томонидан ун, гўшт, шакар, ёғ ва бошқа зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари билан ташриф буюрганликлари кутилмаган ҳол бўлди.

Қорақўйли қишлоғида яшовчи кекса отахон Абдумутал Тошматов электр энергиясидан бўлган 300 минг сўм қарзини пенсия пулидан тўламоқчи эди. Бўлим давлат инспектори отахоннинг уйига бориб, пенсия пулига озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилишини тушунтириб қайтариб берди, қарзи эса ҳомийлик асосида тўлаб берилган.

Муҳтож ва кам таъминланган оилаларнинг ҳолидан хабар олиш ва уларнинг дуоси сабаб синовли кунлар тезроқ мамлакатимизни тарк этишига хизмат қилса ажаб эмас.