English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ: компенсация ва алимент тўловларини ундириш борасида амалий чоралар кўрилмоқда
12:33 / 2022-12-29

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ижро ишлари самарадорлигини ошириш, фуқароларимиз фойдасига ундирилган компенсация ва алимент тўловларини ундириш борасида амалий чора-тадбирлар кўриб борилмоқда.

Жумладан, МИБнинг Тошкент вилояти бошқармаси Қибрай бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йилдаги ижро варақага асосан қарздор Ш.Зиёевга тегишли хонадонга З.Ташимова ва унинг 2018 йилда туғилган фарзанди А.Абдуҳошимовни уйга киритиб қўйиш бўйича ижро ҳужжати тушган.  

Туман бўлим давлат ижрочилари олиб борган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида жорий йилнинг декабрь ойида ундирувчи она ва унинг фарзанди Қибрай туманидаги Олмазор МФЙ, "Чароғон" кўчаси, 12-уйга киритиб қўйилди.  

Бундан ташқари, МИБнинг Қибрай туман бўлимига Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2021 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Б.Мамадалиевдан Н.Мамадалиева фойдасига 86 млн. 697 874 сўм компенсация пули ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати йўналтирилган.  

Бўлим давлат ижрочилари олиб борган ижро ҳаракатлари натижасида мазкур компенсация пулларидан 81 млн. 570 755 сўм ундирилиб, Н.Мамадалиеванинг пластик картасига ўтказиб берилди.  

 

ЎзА