Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ кўмагида тадбиркорлар фойдасига 110 миллиард 667 миллион сўмдан ортиқ маблағ ундирилди
11:10 / 2022-11-21

МИБ Ангор туман бўлими давлат ижрочилари Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан Ангор туманидаги “E’zoza Angor” хусусий корхонасидан "STO FINANS INVEST" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 300 миллион сўмга яқин қарзини ундириб берди.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳар тарафлама қўллаб-қувватланиб, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда ҳудудий бўлимлари ҳам Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини сўзсиз таъминлаб, тадбиркорлар фойдасига ундирувларни назоратга олаётир.

–Давлат ижрочиларимиз жорий йилнинг ўтган даврида тадбиркорлик субъектлари фойдасига ундирув билан боғлиқ 1 минг 341 та ижро ҳужжатининг ижросини таъминлади, – дейди МИБ вилоят бошқармаси катта инспектори Мансур Исмоилов. – Тадбиркорлар фойдасига 832 та ижро ҳужжати бўйича 110 миллиард 667 миллион сўмдан ортиқ пул маблағи ундириб берилди. Айни пайтда шу йўналишдаги ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорлардан хатлаб олинган қиймати 19 миллиард 719 миллион сўмлик 8 та мол-мулк сотиш учун онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

Вилоятда тадбиркорлар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳаракатлари изчил давом этмоқда.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА мухбири