Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ кўмагида наманганлик фуқаро фойдасига 121 миллион сўм ундирилди
17:48 / 2021-10-07

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасининг Давлатобод тумани бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида жамиятдан фуқаро фойдасига 121 миллион сўм қарздорлик ундириб берилди.

МИБ Давлатобод тумани бўлими бошлиғи Аюбхон Ёқубжоновнинг қайд этишича, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2021 йил 16 августдаги қарорига асосан “Наманган қурилиш монолит” масъулияти чекланган жамиятидан фуқаро Маҳфуза Олмуродова фойдасига қарз ундириш белгиланган.  

 Бўлим иш юритувига келиб тушган ҳужжат  ижросини таъминлаш мақсадида тарафларга ижро иши қўзғатиш тўғрисидаги қарор нусхалари юборилган.    

 Ўз ўрнида қарздор жамиятга маблағни тўлаб қўйиш учун ихтиёрий муддат берилган. Бироқ, жамият белгиланган вақтда қарздорликни тўламагани сабабли Бюро томонидан мажбурий ҳаракатлар олиб борилди. Яъни, тегишли ташкилотларга мол-мулклари, айланма маблағларини аниқлаш бўйича хат юборилди. Банкдаги ҳисобварағига банд солинди. Шундан сўнг маъсулиятини ҳис қилган жамият мутасаддилари қарздорликни тўлаб берди. Бунинг натижаси ўлароқ МИБ Давлатобод тумани бўлими юритувида бўлган ижро иши амалда якунланди.  

 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА