French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ ходимларига қаршилик кўрсатган шахсга жазо тайинланди
16:43 / 2020-06-03

Ҳозирда фуқаро У.Пўлатов электр энергияси ва табиий газ учун, шунингдек жарима жазосини ҳам тўлиқ тўлаб беришга мажбур бўлди.


Фарғона вилояти Бешариқ тумани, "Бахмал" маҳалла фуқаролар йиғини, "Обод" кўчасида яшовчи У. Пўлатов яшаш хонадонига электр ва газ ҳисоблагичларни кўздан кечириш ҳамда ноқонуний уланган ҳолатини айтиш учун келган Мажбурий ижро бюроси Бешариқ тумани бўлими давлат инспекторлари Исломжон Мамажонов а ва Отабеков Диёрбекларни сўкиб, бақир-чақир қилиб, кўчага ҳайдаган.

Давлат инспекторлари электр ва газ ҳисоблагичлар истеъмолчи У.Пўлатовнинг яшаш хонадони ичкари ҳовлисида жойлашганлиги сабабли кириб кўришларини илтимос қилишган, лекин унга бу илтимос ёқмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ туман ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар туман маъмурий судида кўриб чиқилган.

Судда ҳуқуқбузар У.Пўлатов қилган ишидан пушаймон бўлиб, МИБ ходимларидан кечирим сўраган ҳамда ходимларнинг унга нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олган ҳолда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари, яъни 669.000 сўм жарима жазоси тайинланган.

Ҳозирда фуқаро У.Пўлатов электр энергияси ва табиий газ учун, шунингдек жарима жазосини ҳам тўлиқ тўлаб беришга мажбур бўлди.

Балки бу бошқаларга ибрат бўлар.

Мажбурий ижро бюроси
Фарғона вилоят бошқармаси