МИБ ходимлари ташвиқоти оилаларни яраштиришга хизмат қилмоқда
Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармасининг ҳудудий бўлимлари томонидан олиб борилаётган тушунтириш тарғибот ишлари оилаларнинг яраштирилишига сабаб бўлмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармасининг ҳудудий бўлимлари томонидан олиб борилаётган тушунтириш тарғибот ишлари оилаларнинг яраштирилишига сабаб бўлмоқда. Бюро органлари томонидан алимент ундируви билан боғлиқ ишлар юзасидан диний уламолар, маҳалла фаоллари ва қариндошлар билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Натижада ота-оналар ўзаро яраштирилиб, бахтли оилалар сафи янада кенгаймоқда.
Бюронинг Ғиждувон тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 2016 йил 5 августдаги қарздор Вохид Абдиевдан ундирувчи Холида Асланова фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун шунингдек, 2017 йил 19 октябрдаги қарздор Одил Тоировдан ундирувчи Малоҳат Мажидова фойдасига уч нафар фарзандининг таъминоти хамда 2019 йил 9 сентябрдаги қарздор Алибек Атоевдан ундирувчи Зуфнунахон Насриддинова фойдасига икки нафар фарзандининг таъминоти учун ҳар ойда ишлаб топган иш ҳақи ва бошқа даромадлардан олинадиган алимент ундириш тўғрисидаги ижро ишлари бўйича тарафларнинг ихтиёрий ярашувига эришилди.
Худди шу тоифадаги яна 147 та алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлар юзасидан тушунтириш ишлари орқали ота-оналарнинг ярашувига олиб келинди.
Бюронинг Когон шаҳар бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Бехруз Зокиров ва ундирувчи Маржона Хаитова, Вобкент тумани бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Фаррух Каримовдан ундирувчи Мухлиса Шарипова ҳам ихтиёрий яраштирилди.
Мазкур бўлимлардаги 152 та алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунининг 40-моддаси 1-бандига асосан якунланди.