Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ: Келин тушган ҳовлига қайтди
10:39 / 2024-08-22

Бугунги кунда Бош Прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувига келиб тушаётган уйга киритиш, уйдан чиқариш, ноқонуний қурилмаларни бузиш каби ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тегишли чораларни кўриб келмоқда.

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан даъвогар М.А. ни икки нафар фарзанди билан ўзи келин бўлиб тушган хонадонга мажбурий тартибда киритиб қўйиш белгиланган. Мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш давлат ижрочиси томонидан қарздорга ихтиёрий муддат берилган. Бироқ мажбурият бажарилмагач, ижро ҳаракатлари олиб борилди.  

Тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан ўтказилган мажбурий ижро ҳаракатларидан сўнг, суд қарорида кўрсатилган талаб бажарилди. Яъни, аёл келин бўлиб тушган ҳовлига киритилди.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.