Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ: Жорий йилда ажримдаги 275 та оила яраштирилди
17:25 / 2023-04-12

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан алимент тўловларининг ўз вақтида ундирилиши, қарздор фуқароларнинг масъулиятини ошириш ҳамда оилаларни яраштириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Алиментга оид ижро ишлари даврий тўловлар ҳисобланиб, фарзандларнинг вояга етишига қадар давом этади. Жорий йилнинг 1-чорак якунлари бўйича бошқармада жами 27 минг 787 та ижро ишлари мавжуд бўлиб, шундан 2000 дан ортиқ ижро ҳужжатлари тамомланган. 8 минг 495 та қарздорнинг иш жойлари аниқланиб, ундирув иш ҳақига қаратилган. 40 миллиард 447 миллион сўм алимент пуллари вояга етмаган фарзандларнинг моддий таъминоти учун ундириб берилган.  

Алимент тўловларини ўз вақтида тўламасдан келган 275 нафар қарздор фуқаро маъмурий жавобгарликка ҳамда 39 нафар қарздор оталар жиноий жавобгарликка тортилган. Жорий йил бошидан буён ажримдаги 275 та оила яраштирилган.  

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 августдаги тегишли қарорига асосан «Алимент тўловлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори юзасидан бугунги кунга қадар жами 70 та ижро иши бўйича 1 миллиард 582 миллион сўмлик алимент пуллари ундириб берилган.  

Бу борада ижро ҳаракатлари давом этмоқда.  

ЎзА