Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ: Иш ҳақи мажбурий тартибда ундирилди
15:38 / 2025-07-09

Суднинг ижро варақасига асосан қарздор "T.K.S.I." масъулияти чекланган жамиятидан фуқаро К.М. фойдасига 51 миллион 37 минг сўм ва фуқаро М.Т. фойдасига 41 миллион 37 минг сўм иш ҳақини мажбурий тартибда ундириш белгиланган.

Мазкур ижро иши Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ҳамда қарздор қурилиш корхонасига тегишли тартибда огоҳлантириш берилган.

Бироқ, қарздор ижро варақасида кўрсатилган мажбуриятни   бажармади. Собиқ ходимларга ишлаган иш ҳақини қоплаб бермади. 

Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорга тегишли бўлган мол-мулк ва ҳисоб рақамларига банд солинди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида салкам 100 миллион сўм собиқ ходимлар фойдасига ундириб берилди.

Бюронинг Яшнобод тумани бўлими иш юритувида суднинг ижро варақасига асосан қарздор “O`.N.G” акциядорлик жамиятидан  фуқаро М.А. фойдасига қарийб 280,5 миллион сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган бошқа тўловлар кечиктирилгани сабабли пулли компенсация ҳамда моддий ва маънавий зарарни ундириш  белгиланган. 

Бўлим томонидан қарздор ташкилот қонун талаби асосида собиқ ходим фойдасига суд ҳужжатида белгиланган қарз суммаларини қоплаб бериши ҳақида тегишли тартибда огоҳлантирилган.

Бироқ, қарздор иш ҳақини қоплаб бермаганидан кейин  мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида жамиятдан қарз суммалари тўлиқ ундирилиб, фуқаро фойдасига ўтказиб берилди. 

Н.Абдураимова,

ЎзА