English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ икки ишчининг 155 миллион 244 минг сўм иш ҳақини ундириб берди
11:21 / 2023-07-14

Cурхондарё вилояти Ангор туманида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамияти икки нафар ишчисининг иш ҳақини ўз вақтида тўлаб бермасдан пайсалга солиб келган. Бу ҳолатдан сабр-косаси тўлган ходимлар Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судига мурожаат этиб, қонуний манфаатларини тиклашни сўраган. Масала тегишли тартибда кўриб чиқилгач, ходимлар манфаати учун 155 миллион 244 минг сўм иш ҳақи ундирилиши белгиланди.

–Мамлакатимизда ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш, шунингдек, меҳнат учун тенг ҳақ олиш ҳуқуқига эга, – дейди МИБ Ангор тумани бўлими давлат ижрочиси Сирожиддин Махсумқулов.– Бу нормалар амалдаги қонунчилигимизда белгилаб қўйилган. Афсуски, шундай ҳолатлар ҳам учраб турадики, иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномасига асосан белгиланган иш ҳақи ўз вақтида тўлаб берилмайди. Натижада судларда иш ҳақи билан боғлиқ низоли ҳолатлар кўриб чиқилиб, адолатли қарорлар қабул қилинмоқда.  

Мазкур ҳолатда ҳам суднинг ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Ангор туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди. Қарздор жамиятнинг ҳисоб рақамларига банд солиниб, инкассо топшириқномалари юборилди. Суднинг ижро варақасига асосан 155 миллион 244 минг сўм иш ҳақи тўлиқ ундириб берилди.  

Холмўмин Маматрайимов,  

ЎзА мухбири