Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ: фуқаронинг 105 миллион сўм қарзи олиб берилди
09:23 / 2025-07-30

Ҳозирда фуқаролар орасида олган қарзини қайтармасдан юриш ҳолатлари минг афсуски одатий ҳолга айланиб бормоқда.

Натижада, судма-суд юриб ўз пулларини қайтариб  олалмай сарсон бўлиб юрган фуқаролар Мажбурий ижро бюросига мурожаат қилишмоқда.

Масалан, фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 2023 йил 17 июлдаги ижро ҳужжатига асосан, даъвогар Ж.А. нинг фойдасига жавобгар С.З. дан 105 миллион сўм қарз ундириш белгиланган. Суднинг қарори чиқишига қарамасдан, жавобгар томонидан олинган қарздорлик қайтариб берилмаганлиги сабабли, даъвогар суд қарори ижросини таъминлаб беришини сўраб, Бюронинг Нукус шаҳар бўлимига мурожаат қилган.

Бўлим давлат ижрочиси қарздорга суд қарори ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берган бўлсада,  қарздорлик бартараф этилмаган. Шу сабабли, бўлим давлат ижрочиси қарздорнинг яшаш манзилига бориб, уйдаги барча мол-мулкларни хатловга олишга киришган пайтда қарздор 105 миллион сўмдан ортиқ қарздорликни даъвогарга нақд топширишга мажбур бўлди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири