French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ: Фуқароларнинг 109 миллион сўмдан зиёд иш ҳақи ундириб берилди
13:44 / 2024-03-26

Суд қарорлари ва бошқа ҳужжатлар ижроси амалда таъминлансагина аҳамиятли бўлади. Акс ҳолда уларнинг қоғозларда қолиб кетган сўзлардан фарқи бўлмайди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ижрога қаратилаётган ҳужжатларнинг ижро этилиши бўйича изчил ишларни амалга оширмоқдаф. Ижро билан боғлиқ масалаларда аҳоли ўртасида, ташкилотларда тарғибот ишлари ҳам йўлга қўйилган. Бу жараёнда ихтиёрий ижро этилмаган ҳужжатлар қонунчиликка кўра, мажбурий ижро этилиши тушунтирилмоқда.  

Бюронинг Шайхонтоҳур тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан фуқаро фойдасига иш ҳақи ундириш борасида мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди.  

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Қурилиш ва уй-жой соҳасида назорат қилиш инспекциясига фуқаро Г.А.нинг 109 миллион 315 минг 580 сўм иш ҳақини тўлаб бериш давлат давлат ижрочиси томонидан тушунтирилди.  

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздордан фуқаро фойдасига суд қарорида кўрсатилган иш ҳақи тўлиқ ундириб берилди.  

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судининг ижро варақасига асосан қарздор Ш.Х.дан давлат фойдасига 45 миллион сўм жиноий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати ҳам Бюронинг Шайхонтоҳур тумани бўлимига келиб тушган.  

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздордан жиноий жарима пуллари давлат фойдасига тўлиқ ундирилди.  

Бюронинг Яшнобод тумани бўлими иш юритувидаги қарздор Ш.К.дан жами 36 марта 29 миллион 500 минг сўмлик махсус автоматлаштирилган фото ва видео мосламалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши юзасидан келиб тушган жарималарни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари юзасидан қарздор бир неча маротаба огоҳлантирилган бўлишига қарамай, у жарималарни тўлашдан бўйин товлаб келган.  

Шу сабабли, қарздорга тегишли автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинди.  

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг ижро варақасига асосан С.А.дан ноқонуний тарзда эгалланган 0.20 кв.м ер майдонидаги ноқонуний қурилмани бузиб ташлаш ҳамда ер майдонини бўшатиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлимига келиб тушган.  

Мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида ноқонуний қурилма бузилди ва ижро ҳужжати ижроси амалда таъминланди.  

 

Н.Абдураимова, ЎзА