Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ: фуқаролар мурожаати ижобий ечим топди
14:54 / 2024-08-26

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси ҳамда унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан ноҳақ ишдан бўшатилган фуқароларни қайта ишга тиклаш, турли сабабларга кўра берилмай келинаётган иш ҳақини ундириш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бунинг самараси ўлароқ, жорий йилнинг ўтган даврида меҳнат қонунчилигига риоя қилинмаган ҳолда бўшатилган 13 нафар шахс ишга тикланди. Тўланмай қолган 3 миллиард 400 миллион сўмлик иш ҳақлари ундирилди. Қолаверса, ўтган давр мобайнида меҳнаткашларнинг бузилган ҳуқуқларини қайта тиклаш мақсадида 5 миллиард 1000 миллион сўмлик 415 та ижро ҳужжати бўйича ҳаракатлар олиб борилди. Натижада, 3 миллиард 900 миллион сўмга етган 323 та ҳужжат ижроси бажарилди. Амалда ундирув эса 3 миллиард 600 миллион сўмни ташкил қилди.  

МИБ Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг қарорига кўра, 12 нафар ходим фойдасига “Чорсу деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятдан жами 342 миллион 100 минг сўм миқдоридаги иш ҳақи ундириш белгиланган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида мазкур иш ҳақи қарздорлиги ундириб берилиши таъминланди.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.