Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ: фермерларнинг 2 миллиард 205 миллион сўмлик солиқ қарзлари ундирилди
10:49 / 2024-01-04

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тизими ходимлари фуқаролар манфаатларини таъминлашга қаратилган амалий ишларни давом эттирмоқда.

Зеро, суд қарорлари ва бошқа ҳужжатлар ижроси билан кучли. Яъни, ҳужжатлар ижроси таъминлангандагина фуқаролар, юридик шахслар ва давлат манфаат кўради.  

МИБ матбуот хизматидан маълум қилишларича, шу кунларда айрим фермер хўжаликларнинг 2 миллиард 205 миллион сўмлик солиқ қарзлари ундирилди.  

МИБ Фарғона вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги давлат фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.  

Шундан солиқ қарздорлигини ундириш алоҳида назоратга олинган. Жумладан, Бюронинг Олтиариқ тумани бўлими иш юритувида бўлган пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларининг солиқ қарздорлигини ундириш юзасидан пахта ва ғалла ҳосилининг ҳисоб-китоби ва дебитор қарздорликларини ўрганишга киришилган.  

Қисқа муддатли ўрганишда тумандаги 100 дан ортиқ фермер хўжаликларининг пахта етиштиришга ихтисослаштирилган кластерда дебитор қарздорликлари мавжудлиги аниқланди. Кластер ва фермер хўжаликларининг дебитор ва кредитор қарздорликлари тасдиқланди.  

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 485-моддасига асосан ундирув фермер хўжаликларининг дебитор қарздорлигига қаратилди.  

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 85 фермер хўжалигининг жами 2 миллиард 205 миллион сўмлик солиқ қарздорлиги тумандаги кластердан дебитор қарздорлик ундирилиб, ундирилган пул маблағлари фермер хўжаликларининг солиқдан бўлган қарздорлигига йўналтирилди ва бюджетга ўтказилиши таъминланди.  

Ўз навбатида, Бюронинг Олтиариқ тумани бўлими иш юритувида бўлган 230 та ижро ишлари юқоридаги қонуннинг 41-моддаси 1-қисмига асосан тамомланди.  

МИБнинг ҳудудлардаги барча бошқарма ва бўлимлари томонидан шу йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда.  

Н.Абдураимова, ЎзА