Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ фаолиятига 3 йил тўлди: кўрсаткичлар, натижалар ва ютуқлар...
11:18 / 2020-05-30

Бюро органлари ташкил этилганидан буён ҳозирга қадар энергия ресурслари, сув истеъмоли ва қаттиқ маиший чиқиндилар соҳасида 90,4 трлн. сўм ундирилди.


Яхши биламизки, мамлакатимизда суд ва бошқа органлар қарорларини ижросини таъминлаш ҳамда энергия ресурслари соҳасидаги тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш мақсадида бундан 3 йил муқаддам Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Мажбурий ижро бюроси фаолиятига асос бўлган Фармон қабул қилинди. 29 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ташкил топганига 3 йил тўлди.

Шу сабаб қисқа вақт ичида суд ва бошқа органлар қарорлари ижросини таъминлаш, энергия ресурслари бўйича қарздорликни камайтириш бўйича ижобий кўрсаткичларга эришилди.

Бюро органлари ташкил этилганидан буён ҳозирга қадар энергия ресурслари, сув истеъмоли ва қаттиқ маиший чиқиндилар соҳасида 90,4 трлн. сўм ундирилди.

Худди шундай, суд ва бошқа органлар қарорларини сўзсиз ижросини таъминлаш борасида 45,7 трлн. сўмлик 7,7 млн. та ижро ҳужжатининг ижроси таъминланди.

Бюро органлари ҳар қандай ҳуқуқбузарликнинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабатда бўлмоқда, энергия ресурслари ва бошқа соҳаларда қонун бузилиши билан боғлиқ 1,2 трлн. сўмлик зарар аниқланиб, 1044 та жиноят иши қўзғатилган.

Оилалар бутлигини тиклаш ҳамда вояга етмаганларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилган профилактика ва тушунтириш ишлари натижасида 14 мингдан зиёд оилаларни яраштирилди.

Айтишимиз керакки, ҳозирга қадар 12 мингга яқин эҳтиёжманд фуқароларга жами 2,5 млрд. сўмдан ортиқ коммунал хизмат учун қарздорликларини бартараф этиш ва бошқа амалий ёрдамлар кўрсатиш билан боғлиқ саховат тадбирлари ташкил этилди.