Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ эҳтиёжмандларни қўлламоқда
21:34 / 2020-05-05

Карантин даврида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлашга ҳуқуқий мақомидан қатъи назар барча давлат ва жамоат ташкилотлари баҳоли қудрат ҳисса қўшмоқда.


Карантин даврида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлашга ҳуқуқий мақомидан қатъи назар барча давлат ва жамоат ташкилотлари баҳоли қудрат ҳисса қўшмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси тизимида ҳам бу борада яхши ташаббуслар амалга оширилмоқда. Жумладан, аҳолининг кам таъминланган қисмига алоҳида эътибор қаратиш, уларни қўллаб-қувватлаш Бюронинг Мингбулоқ тумани бўлими ходимлари учун ҳам кундалик ишга айланган.

Рисолат буви Нишонова бу йил 86 баҳорни қарши олди. Бир неча йил аввал тўшакка михланиб қолган онахон бугун ёлғиз эмас. Карантин даврида оиладан хабар олувчилар, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиганлар кўплаб топилади. Куни кеча Бюронинг туман бўлими ходимлари томонидан саксон олти ёшни қаршилаётган Рисолат буви Нишонова уйига “Саховат ва кўмак” маркази ходимлари билан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

–Бундан ташқари аҳолидан қарзларни ундириш амалиётида ҳам кам айни пайтда қарзларни тўлашга қурби етмайдиган, карантин шароитида вақтинчалик ишсизлик туфайли тўлов имкониятига эга бўлмаган юртдошларимизни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратаяпмиз, –дейди бўлим бошлиғи ўринбосари Ў. Раҳимов. – Ҳозирда бўлим иш юритувида 1 минг 300 га яқин ижро ҳужжати бўлиб, шундан 912 таси алимент, қолгани бошқа давлат ундирувлари билан боғлиқдир. Улар таҳлил этилганда қарздорларнинг 100 га яқини кам таъминланган бўлиб, шу кунларда тўлов қобилиятига эга эмаслиги аниқланди ва шу кунга қадар шундай оилаларнинг 10 миллион сўмга яқин қарзи ҳомийлар ёрдами билан тўлаб берилди.