МИБ Чирчиқда 100 нафар кам таъминланганларнинг қарзини тўлаб беришга бош-қош бўлди
Муборак Рамазон ойида мамлакатимизда саховатпеша инсонлар, тадбиркорлар, турли идоралар ва ташкилотлар томонидан ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, уларга кўмак бериш бўйича хайрия тадбирлари давом этмоқда.

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли тадбирларга Чирчиқ шаҳар Мажбурий ижро бюроси ходимлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.
Хусусан, Бюронинг Чирчиқ шаҳар бўлими ташаббуси билан Чирчиқ шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда, 2-сектор ҳудудида 100 дан ортиқ кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларнинг 54 та хонадонида истеъмол қилинган электр энергиядан 33 476 659 сўм қарздорлиги, табиий газдан 46 та хонадоннинг 16 523 342 сўм, жами 50.000.000 сўм қарздорлиги ҳомийлар томонидан тўлаб берилди.