Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ: бузоқнинг югургани сомонхонагача
08:06 / 2025-07-16

Халқимизда “Мис қозоннинг миси чиқар, беркитганнинг иси чиқар” деган нақл бежиз айтилмаган. Буни бугунги кунда ўз фарзанди учун алимент тўламай қочиб юрган айрим қарздор оталарга нисбатан қўлласа бўлади.

Наманган вилоятида алимент тўлашни парвосига келтирмаган ота ҳам беркиниб, беркиниб оғири “чевархона”дан топилди. Фуқаро Р.И. га 2023 йилдаги суднинг қарорига кўра, тўрт нафар фарзандига ҳар ойда алимент тўлаш мажбурияти юклатилган.

Бироқ, вояга етмаганлар болаларини нима еб, нима ичишини ҳаёлига келтирмай юради. Охир оқибат унга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади. 15 суткалик давр ичида пушаймон бўлиш ўрнига, жазодан қутилиши билан яна алимент тўламасликни ўзига касб қилиб олади.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг давлат ижрочи бир неча маротаба яшаш хонадонига бориб топ олмайди. Унга нисбатан маҳаллий қидирув эълон қилинади. Олиб борилган тезкор тадбир давомида “уддабурон” ота Наманган шаҳридаги тикувчилик цехида ишлаётгани аниқланди ва ўтказилган тадбирда ушланди. 

Ҳозирда, маъмурий қамоқдан сўнг ҳам фарзанди моддий таъминотидан бўйин товлагани учун, жиноят иши қўзғатилиши юзасидан ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, бошқарманинг Алоҳида муҳим ижро ҳужжатларини ижро этиш ва қидирув шўъбаси ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тадбир давомида гаровдаги  “BYD Seagull” русумли транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилди. 

МИБ вилоят бошқармаси иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор С.Т. дан “Туронбанк” Наманган банк хизматлари маркази фойдасига 133 238 647,73 сўм кредит қарздорликни ундириш белгиланган ва ижро ҳужжатида кўрсатилган қарздорлик гаровдаги хорижда ишлаб чиқарилган машинага қаратиш кўрсатилган. 

Ихтиёрий муддатда қарздорлик бартараф этилмагани сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди. Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорга тегишли 2023 йилда ишлаб чиқарилган “BYD Seagull” машинаси топилиб, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.